23:42 / 08.01.2018
18183

LG’дан «ўрама»-телевизор — CES 2018 янгиликлари

Фото: LG

Юксак технологиялар ихлосмандлари учун йилнинг бошланиши — бу аввало CES  кўргазмаси ва бу йирик технологик шоу давомида оммага намойиш этилувчи янгиликлар, дегани. LG компанияси навбатдаги марта яна ғайриоддий нарсани намойиш этишга муваффақ бўлди — рулон қилиб ўраса бўладиган, юқори тиниқликдаги телевизор, деб ёзади hi-news.ru.

Унчалик кўп жойни эгалламайдиган улкан телевизор орзусидагиларнинг орзуси ушалганга ўхшайди. Шунақаси бўлиши мумкинми? Бу саволга жавобан LG Display томонидан тақдим этилган, 65 дюймли OLED экранга эга, рулон қилиб ўраса бўладиган телевизор кўрсатилмоқда.

Foto: LG

Икки йил муқаддам, худди шу Лас Вегасда ўтказилган CES давомида LG Display 18 дюймли, оддий газетадек ўраб олса бўладиган OLED-дисплейни намойиш этган эди. 1200х800 пиксел зичлигига эга бўлиб, 3 сантиметр диаметрли рулон шаклига кира олар эди.

Энди эса ўтмишдаги прототип 65 дюймгача «ўсган». Янги телевизор нафақат йирик, 65 дйюмли экрани билан, шунингдек, кўпчиликка 4К формат сифатида таниш UHD тиниқлиги билан ҳам кишини ҳайратга солади. Янги ишланма OLED технологиясининг юқори салоҳиятидан дарак бериб турибди.

Foto:LG
Foto: LG

Телевизорни газетадек ўраш нега керак ўзи? Албатта, сақлаш ва ташишни осонлаштириш учун. Бундан ташқари, янги телевизор технологик девайсдан кўра кўпроқ  деворга илинадиган картинага ўхшаб кетади. У ҳақда ортиқ маълумот ошкор этилмаган.

Ўтган ҳафта ичида LG компанияси ўзининг бошқа бир инновацион ишланмаси — 8К форматдаги 88 дюймли, экрани OLED-технология асосида яратилган телевизори билан таништирди. Бу янгилик ҳам Лас Вегасда истеъмолчилик классидаги технологиялар шоусида дебют қилади.

Top