ОАВда террорчи Ҳаттабнинг йўқ қилиниши тафсилотлари пайдо бўлди
Халқаро террорчи Ҳаттаб (асл исми Самир ал-Сувайлим) Чеченистонда заҳар ёрдамида йўқ қилинган. Бу ҳақда “Росбалт” ахборот агентлигига ўша воқеаларга бевосита алоқадор бўлган манба маълум қилди.
Жангарининг йўқ қилингани 2002 йил 25 апрелда маълум қилинган. Унинг бартараф этилишининг турли версиялари мавжуд бўлган.
Жангарининг йўқ қилиниши у доимий равишда ўрнини ўзгартириши ва алоқа воситаларига ишонмаслиги сабаб мураккаблик туғдирган. У ташқи дунё билан хатлар ёрдамида алоқа қилган. Бу хатлар курьерлар орқали қўлдан-қўлга ўтган. Бу мураккаб занжирни кузатишнинг иложи бўлмаган.
Россия махсус хизматлари Ҳаттаб ҳақидаги маълумот учун мукофот пули эълон қилгандан кейин курьерлардан бири ҳамкорлик қилишга розилик берган. 2002 йил мартида у Саудия Арабистонидан Ҳаттаб номига хат олганини маълум қилгандан кейин, Москвадан Чеченистонга зудлик билан кимё мутахассиси етиб келган. У хатга кучли таъсир қилувчи заҳар билан ишлов бергач, у Ҳаттабга етказилган.
Кейинроқ Ҳаттабнинг қўлга олинган тансоқчиси сўроқ вақтида террорчи хатни олиб, уни ўқиб бўлгач, гулханга ташлаб юборганини маълум қилган. Заҳар учинчи кунга таъсир қила бошлаган: террорчининг аҳволи кескин ёмонлашиб, у 20 март санасида ўлган.
Дастлаб Ҳаттаб атрофидагилар бунда махсус хизматларнинг “қўли” борлигини билишмаган ва етакчиларини қовурилган баҳорги қўзиқоринлардан ўлган, деб ҳисоблаб юришган. Бироқ кейинроқ хатга қўли теккан яна 5 киши ўлгандан кейин ҳаммаси аён бўлган.
Ҳаттаб Чеченистон ҳудудидаги кўплаб терактларга алоқадор бўлган. Чеченистондаги биринчи урушда иштирок этган. У Чеченистондаги жангарилар ва халқаро террорчилик тузилмалари орасидаги боғловчи бўғин ҳисобланган.
Мавзуга оид
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024