21:05 / 09.01.2018
8299

Обамеянг «Гуанчжоу Эвергранд»га ўтишга рози бўлди

Фото: EPA

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамяенг Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубига ўтишга рози бўлди, деб хабар беради Sportsmole.

Аввалроқ, клублар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришганди. Унга кўра, «Гуанчжоу Эвергранд» Обамеянг учун «қовоғарилар»га 63,5 миллион фунт тўлайдиган бўлди.

Бундеслига жорий мавсумида Обамеянг ҳисобида 13та гол ва 3та голли узатма бор.

Top