Жаҳон | 20:45 / 12.01.2018
20049
2 дақиқада ўқилади

Марсда сув борлигининг навбатдаги исботлари топилди

Фото: Flickr/European Southern Observatory

Олимлар Марсда сув ва муз кенг тарқалганининг исботларини топишда давом этишмоқда. Science журналида чоп этилган янги тадқиқотда Марснинг ўрта кенгликларида муз конлари борлиги аниқлангани ҳақида сўзланган. Бундай жойлар Марс ичига эҳтимол юз метрдан кўпроққа кириб борган.   

Сиртдан бундай жойлар кир билан қопланган кичик муз ҳосилалари каби кўринади. Эҳтимол, улар Марсда бир неча минг йил аввал қор ёғиши натижасида вужудга келган бўлиши мумкин. Кейинчалик улар тупроқ билан аралашиб, чанг билан қопланган ва бунинг оқибатида буғланмаган. Бу уларга шундай кўринишда ҳозиргача сақланиб қолишга имкон берган. Бу муз қатламлари ўзига хос тишсимон ландшафтни яратувчи қояли тузилмалар тизимини ҳосил қилади. 

Олимларнинг айтишларича, Марсдаги бундай музлаган сув манбалари 2016 йилда аниқланган катта муз тузилмасига ўхшайди. Бу конлар Марснинг келгусида ўзлаштирилишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Агар фазогирлар бу музларни чиқара олиб, улардан ичимлик суви олсалар ёки ёқилғи ярата олсалар, бу Марс миссиясини амалга оширишда анча енгиллик яратарди.

 

Мавзуга оид