Спорт | 10:29 / 13.01.2018
142439
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас боксчини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер енгил ( super lightweight, 63,5 кг.гача) вазнида рингга чиқувчи Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, 12 KOs) ўзининг навбатдаги жангини ҳам нокаут билан тугатди.

Ўзбекистонлик боксчи ўзининг профи рингдаги 12-жангини АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Turning Stone Resort Casino аренасида ўтказиб, бу сафар америкалик енгилмас боксчи, WBA рейтингида 8-ўринда бораётган Сони Фредриксон (18-0, 12 KOs) унинг рақиби бўлди. Эргашев бу сафар рақибини учинчи раундда нокаутга учратди ва кетма-кет 12 жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, америкалик боксчи фаолияти давомида 18та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришганди. 12 жангда эса у рақибларини нокаутга учратганди. Ушбу вазн тоифасининг WBA йўналишида чемпионлик камари бўш қолмоқда. Рейтингда топ-10ликка кирган Фредриксон Эргашевни мағлубиятга учратганида даъвогарлик учун рингга кўтарилиши мумкин бўларди.

Мавзуга оид