Американинг Spark компанияси 850 минг доллар эвазига кўз нурини қайтармоқда
«Лукстурна» деб аталаётган янги препарат кўзи ожизларга кўз нурини қайтариб бериши мумкинлиги айтилмоқда. Бунда махсус вирус билан беморнинг кўзига янги генлар киритилади. Янги дорини ишлаб чиқарувчи Spark Therapeutics компанияси тиббиёт мўъжизасининг нархини ҳам эълон қилди: бир кўз учун унинг нархи 425 минг АҚШ доллари, беморларнинг кўпчилиги учун умумий сумма 850 минг долларга тушади, деб ёзади forbes.ru.
Ажабланарлиси шундаки, экспертлар нарх янада баландроқ бўлишини тахмин қилишган эди. Декабрь ойида Jefferies инвестицион банки унинг нархини камида 1 млн доллар бўлишини тахмин қилган эди. Эълон қилинган улгуржи нархга ҳали чегирма қўлланилади ва препарат учун беморлар эмас, кўпроқ суғуртачилар ва давлат идоралари пул ўтказишади.
«Лукстурна» кўрликнинг турли кўринишлари даволай олади, жумладан, ота-онадан ўтган генларнинг мутацияга учраши натижасида пайдо бўлганларини ҳам. Биргина АҚШнинг ўзида бундай беморлар сони 1000 дан ортиқ, уларнинг сони йилига 10-20 тага ортиб бормоқда.
Жуда камёб касалликларга шифо берувчи дорилар бозори ўлчови билан олинганда, янги препаратнинг нархи ўзига яраша. Гемофилиянинг жуда нодир турларида — қачонки организм препаратга нисбатан қонни ивишига қарши антитаначалар ишлаб чиққанда даволаш харажатлари йилига 1 миллион долларга етиши мумкин.
Express Scripts дан эксперт Стив Миллер гарчи преператнинг нархи ўзига монанд деб ҳисоблаётган бўлса-да, келгусида ген терапияси арзонлашиб боришидан умид қилмоқда: «Препарат нархи тушса пациентларнинг янада кенгроқ доираси шифо топиш имкониятига эга бўлади», деган у.
Мавзуга оид
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
08:50 / 24.09.2024
Тошкентда Spark ва Cobalt иштирокида тўқнашув юз берди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
07:55 / 20.07.2024