Жамият | 09:08 / 27.03.2025
4483
1 дақиқада ўқилади

Янгиҳаёт туманида Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 тўқнашди

ЙТҲда жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жорий йилнинг 25 март куни соат 22:50 ларда Янгиҳаёт тумани Меҳригиё кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 русумли автомашиналари тўқнашуви сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид