Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп меҳмонхонасига кираверишда унинг ўзи ишлатган қўпол сўзлар пайдо бўлди
14 январга ўтар кечаси Дональд Трампга қарашли Trump International Hotel меҳмонхонасига кириш жойида у АҚШга баъзи давлатлардан келувчи муҳожирларга нисбатан ишлатган қўпол сўзи проекцияланди.
Ушбу ҳолат видеоси аввал ҳам шундай акциялар уюштирган ва Трамп меҳмонхонасига уни танқид қилувчи сўзлар туширган Bell Visuals ҳаракати томондан тарқатилган.
Аввалроқ Трамп иммиграция бўйича Оқ уйдаги учрашувда АҚШга Ҳаити, Сальвадор ва Африканинг бир қатор давлатларидан келувчи муҳожирлар ҳақида қўпол сўзлар айтиб, “Нима учун АҚШга бу “қаланғи-қасанғи” давлатлардан келувчи одамлар керак?” деб айтган.
Унинг бу сўзлари можарога ва кўплаб давлатлар ҳамда БМТ расмий вакиллари танқидига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
09:10
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
09:12 / 06.03.2025