Фан-техника | 22:31 / 15.01.2018
11144
1 дақиқада ўқилади

Kia 5 метрлик кроссоверини оммавий ишлаб чиқармоқчи 

Фото: Kia

Жанубий Кореянинг Kia компанияси 2016 йилда тақдим қилган, 5 метрлик Telluride кроссоверини оммавий ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда компания вакили Питер Шрайерга иқтибос келтирган ҳолда Австралиянинг Go Auto нашри хабар бермоқда

Компания кроссовернинг серияли версияси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. 

Кроссовернинг прототипи узунлиги 5001 мм.ни, эни 2029 мм.ни, баландлиги эса 1800 мм.ни ташкил қилади. Учта ўриндиқлар қаторига эга концепт-кар Sorento платформасида қурилган.

Прототип гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланган. Унинг таркибига 270 от кучига эга 6 цилиндрли бензин двигатели ва 130 от кучига эга электр мотор кирган. Икки двигателнинг умумий қуввати 400 от кучини ташкил қилади. Машина рақамли асбоблар панели, эшикларга ўрнатилган экранлар, йўловчилар ҳолатини кузатиш тизими билан жиҳозланган.

Мавзуга оид