Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia Uzbekistan Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатига бағишланган моделларнинг махсус сериясини йўлга қўймоқда
17 апрел куни компания йилнинг асосий спорт тадбири арафасида эксклюзив автомобиллар сотувини ишга туширади. Ушбу мундиал алоҳида аҳамиятга эга: Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтадиган Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бренд мухлисларни ва жаҳон футболини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ҳамда кенг миқёсдаги тадбирнинг бир қисми бўладиган автомобилларни таклиф этади.
Фото: Kia Uzbekistan
Бренд чекланган Sonet, K5 ва Sportage моделларини тақдим қилди. Уларнинг ҳар бири кенгайтирилган жиҳозларга ва турнир белгиси — FIFA World Cup 2026™ рамзига эга бўлди.
Sonet шаҳар шароитида қулайликка эътибор қаратади. Комплектацияга олд хавфсизлик ёстиқчалари, LED фарлар ва LED DRL — кундузги ҳаракатланиш чироқлари, Smartkey — двигателни тугма билан ишга тушириш тизимига эга калитсиз кириш тизими, иқлим назорати, ўзбек тилидаги 8 дюймли экранга эга мултимедиа, 3,5 дюймли дисплейга эга қурилмалар панели ва орқа парктроника киради.
Фаол мухлислар учун кроссовернинг махсус версияси пўлат дисклар ўрнига 16 дюймли енгил қотишмали дисклар, электр юритмага эга люк ва хромланган ён молдинг билан жиҳозланади.
K5 технология ва қулайликка асосий эътиборни қаратади. Автомобил олд хавфсизлик ёстиқчалари, EPB — Autohold функциясига эга электромеханик тўхтаб туриш тормози, PDW — автотураргоҳга жойлаштириш учун олд ва орқа датчиклари билан жиҳозланган. Экстерер ва интерерни LED чироқлар, панорамали том қисми ва электр юритмага эга люк, олд ўриндиқларни иситиш тизими ва сунъий чарм билан қопланган ўриндиқлар тўлдиради.
Футбол ихлосмандлари ва йирик спорт мусобақалари мухлислари учун бизнес-класс седанининг чекланган партияси ҳайдовчи ўриндиғини электр ёрдамида созлаш, 17 дюймли ўрнига 18 дюймли енгил қотишмали дисклар, 12,3 дюйм экранга эга мултимедиа, SVM — атрофни кўриш тизими ва BVM — кўринмас ҳудудларни кузатиш тизими билан бойитилган.
Sportage шаҳар ва сафарлар учун универсаллик ва қулайликни ўзида мужассам этган. Жиҳозланишга олд хавфсизлик ёстиқчалари, EPB — Autohold функциясига эга электр тўхташ тормози, панорамали том ва электр юритмали люк, олд ўриндиқларни иситиш тизими, Smartkey калитсиз кириш тизими ва двигателни тугма билан ишга тушириш, ўриндиқларнинг мато билан қопланиши ва PDW — ён ва орқа автотураргоҳга жойлаштириш учун олд ва орқа датчиклари киради.
Мухлислар ва ёрқин ҳис-туйғуларни севувчилар учун SUVʼнинг махсус версияси LED проекцияли фарлар, 19 дюймли енгил қотишмали дисклар, қурилмалар учун симсиз қувватлаш тизими ва Harman Kardon премиум тоифадаги аудио тизимини ўз ичига олади.
Kia × FIFA World Cup 2026™ Edition автомобиллари қуйидаги нархларда мавжуд:
Sonet — 234 900 000 сўмдан;
K5 — 439 900 000 сўмдан;
Sportage — 519 900 000 сўмдан.
Kia Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори ҳисобланади. Махсус серия илғор технологиялар, қулайлик ва глобал спорт тадбири муҳитини ўзида мужассам этган. Ўзбекистон футбол терма жамоасини қўллаб-қувватланг. Ўзингизга мос Kia × FIFA World Cup 2026™ Edition автомобилни танлаб олинг.
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 13.04.2026
Kia’нинг янги седани Ўзбекистон йўлларига чиқиш учун ҳозирлик кўрмоқда
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
15:00 / 26.03.2026
Орзу ўйин майдонига тушганда: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ болалар танлови ғолиби аниқланди
19:00 / 16.02.2026