Жамият | 11:00 / 16.01.2018
7549
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда қурилаётган кўприк қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Колумбияда камида 10 киши қурилаётган кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. 

Фожиа Кундинамарка ва Мета вилоятлари чегарасида юз берган. Кўприк Боготадан Вильявисенсиогача олиб борувчи шоссенинг бир қисми сифатида қурилаётган эди.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси қурувчилар бўлган. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Уюмлар остида одамлар бўлиши мумкин.

Айни вақтда кўприк қулашига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP
Фото:  AFP

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид