Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косовода сербиялик сиёсатчи ўлдирилди
Косовода «Озодлик, демократия, ҳақиқат» ҳаракати етакчиси Оливер Иванович отиб кетилди.
«Анадолу» агентлигининг марҳум адвокатига таянган ҳолда хабар беришича, 64 ёшли Иванович 16 январь куни эрталаб Косовка-Митровица шаҳридаги ҳаракатнинг қароргоҳига кириб кетаётганида отилган.
Иванович шифохонага етказилди, бироқ уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Иванович 2016 йилда тўққиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Суд уни косоволик албанларга қарши ҳарбий жиноятларга алоқадорликда айбдор деб топган. 2017 йилда биринчи инстанциядаги суд ҳукми бекор қилинди. Тергов вақтида Иванович озодликда бўлган.
Мавзуга оид
15:00
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026
НАТО ва Сербия илк қўшма машғулотларни ўтказмоқда
12:01 / 29.12.2025