МХХ ҳарбий полигон қурилиши билан боғлиқ фирибгарликнинг олдини олди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари Ҳарбий прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ҳарбий полигон қурилиши билан боғлиқ тендерда ёрдам бериш учун пул талаб қилган фирибгарни қўлга олишди.
1974 йили Тошкент вилоятининг Пискент шаҳрида туғилган ва айни вақтда Олмалиқ шаҳрида яшовчи, "Композит арсенал строй" МЧЖ раҳбари Ўткир Абдунаимов пудратчи ташкилотлардан бирининг бош директоридан фирибгарлик йўли билан хорижий валютада йирик миқдорда пул олишга ҳаракат қилган.
У Самарқанд вилоятида умумий қиймати 42,5 миллиард сўмни ташкил этадиган ҳарбий полигонни қуриш бўйича ўтказиладиган тендерда ютиб чиқишда гўёки ёрдам бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари сўраган.
Қайд этилишича, бу Ў.Абдунаимов билан боғлиқ биринчи қонунбузарлик эмас. Хусусан, 2016 йилнинг октябрь ойида у юқорида тилга олинган пудратчи ташкилот бош директорининг қариндошларидан бирини алдаши оқибатида, директорнинг қариндоши Сирдарё вилоятида йўл қурилиши жараёнида ўз ишчиларидан 50 миллион сўм қарз бўлиб қолган.
Янги ТошМИ атрофида фирибгар 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олаётган вақтда ушланди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўткир Абдунаимовга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 15.08.2024
Литва Беларус билан чегара яқинига ҳарбий шаҳарча қуради
13:01 / 18.06.2024
Чехиядаги ҳарбий полигонда портлаш: ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
21:10 / 03.06.2024
2 ҳафтадан сўнг: МХХ биноси атрофидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
18:10 / 30.05.2024