Триполидаги аэропортга ҳужум қилиниши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Ливия пойтахти Триполида жойлашган Митига халқаро аэропортига қуролланган кишилар ҳужум қилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланди. Бу ҳақда Ливия соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Libyan Express нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, айни вақтда ҳужум қайтарилган.
Аввалроқ Libya's Channel маҳаллий телеканали 15 январда қуролланган гуруҳ аэропортга ҳужум қилгани, унинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилган. Ҳужум турли қуроллар қўлланган ҳолда олиб борилган. Маълум қилинишича, аэропорт ичидаги одамларни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.
Sky News Arabia телеканали маълумотларига кўра, тўқнашув Триполидаги миллий келишув ҳукуматини қўллаб-қувватловчи икки тузилма ўртасида юз берган. Телеканалнинг маълум қилишича, аэропортга “Ал-Бақара” гуруҳи ҳужум қилган.
Босқинчилар билан аэропортни назорат қилувчи махсус кучлар жангга кирган.
Триполида 2016 йилда БМТ саъй-ҳаракатлари билан шакллантирилган Ливия миллий келишуви ҳукумати мамлакат шарқидаги ҳукумат ва миллий армиянинг қўллаб-қувватловига эриша олмаган ва шу сабабли турли маҳаллий қуролланган тузилмалар билан ҳамкорлик қилишга мажбур.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024