Иқтисодиёт | 23:09 / 17.01.2018
44421
3 дақиқада ўқилади

1 январдан 27 номдаги маҳсулотлар фақат биржа савдосида сотилади

Фото: KUN.UZ

Иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот, хом ашё ва материаллар турлари билан барқарор таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 1 январдан бошлаб монополист корхоналар томонидан 27 номдаги юқори ликвидли маҳсулотларни фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотиш тартиби жорий этилганлиги​​ эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 17 январь куни имзоланган тегишли қарорда шундай дейилади. 

Маълум қилинишича, қуйидагилар биржа савдоларида реализация қилинади:

  • экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой – фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналарга;
  • техник чигит – фақат иловада кўрсатилган ва ушбу уруғликни ишлаб чиқариш жойида жойлашган “Ўзпахтаёғ” АЖнинг ёғ-мой корхоналарига;

Мавзуга оид: Фоторепортаж: Биржанинг Тошкентдаги бош идорасига саёҳат

Қуйидагилар, истисно тариқасида, белгиланган нархлар асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади:

  • автомобиль бензини – бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига;
  • дизель ёқилғиси – бюджет ташкилотлари, давлат буюртмаси бўйича пахта хом ашёси ва ғалла етиштириб берувчи фермер хўжаликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича давлат корхоналарига;
  • кўмир – бюджет ташкилотлари, аҳоли ва “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналарига;
  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мўлжалланган пахта ёғи – 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдордаги чакана устамани ўз ичига олган белгиланган нарх бўйича кейинчалик тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган улгуржи ва чакана корхоналарга, давлат стратегик захирасини шакллантириш учун – белгиланган нарх бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига;

Пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдолари орқали, “Давлат белгиси” ДИЧБ, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасаларига технологик эҳтиёж ва мавжуд ишлаб чиқариш қуввати доирасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади.

Пахта чигити шелухаси ва шроти амалдаги биржа устамалари ва ҳажмларни тақсимлаш тартиби сақланган ҳолда биржа савдоларида реализация қилинади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид