Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаяпти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 20-25, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 12-17, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.