Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент солиқ, молия ва божхона фаолиятини танқидий кўриб чиқиш бўйича фармойишни имзолади
16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев солиқ, божхона ва молия органлари фаолиятини танқидий таҳлил этиш бўйича тегишли фармойишни имзолади.
Фармойишда ёзилишича, юқорида номи зикр этилган органлар фаолиятини танқидий таҳлил этиб, тизим вазифаларини бюрократия ва ошиқча овворагарчиликлардан халос этиш лозим. Шунингдек, соҳада ахборот коммуникацион технологияларини кенг жорий этиш эвазига штат бирликларини оптимизациялаш, қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлигини таъминлаш ва назорат қилиш тартибини мақбуллаштириш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат бюджети маблағларини кўпайтириш мақсадида якка тартибда тақдим этилган имтиёз ва преференцияларни бекор қилиш кутилмоқда.
Давлат божхона, солиқ ва молия соҳасида қабул қилинган маҳаллий қонунчилик нормалари халқаро талаб ва стандартларга мослаштирилиши белгиланмоқда.
Ушбу ўрганиш ишлари жорий йилнинг 15 апрелига қадар давом этиб, шундан сўнг, тайёрланган таклиф лойиҳалари Президент Девонхонасига киритилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
21:19 / 07.07.2021