Жамият | 21:43 / 19.01.2018
58084
1 дақиқада ўқилади
Ички ишлар органи ходими фуқароларга қандай мурожаат қилиши керак?
"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими фуқароларга мурожаат қилганида қуйидагиларга риоя қилиши керак:
- ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
- фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабаби ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт;
- Ички ишлар органи ходими фуқаро унга мурожаат қилган тақдирда, ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.
Манба: Huquqiy axborot телеграм канали
Мавзуга оид
18:28 / 14.03.2024
Тезкор-қидирув тадбирларини кибермакондан фойдаланган ҳолда ўтказишга рухсат берилди
22:14 / 03.10.2019
Туркиядаги ватандошимиз фожиаси ёхуд консуллик фуқароларимизга ҳаётлигида кўмак кўрсатиш учун ташкил этилган эмасми?
17:27 / 08.02.2019
Ҳарбий пенсионерлар жамоат тартибини сақлашга жалб этилади
20:40 / 26.10.2018