Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореядаги Олимпиадага қанча шимоллик спортчи бориши маълум қилинди
Пёнгчангдаги Олимпиадада 20дан кўпроқ шимолий кореялик спортчи иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди. 20 январда ХОҚ Лозаннадаги йиғилишда шимоллик спортчиларнинг Олимпиадага қўйилишини муҳокама қилди. Yonhap ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 21 январда Жанубий Кореяга Пхеньяндан тайёргарлик кўриш гуруҳи келади.
19 январда Шимолий Корея тўсатдан ўз делегациянинг Сеулга сафарини бекор қилган ва музокаралар тақдири мавҳум қолган. ХОҚ раҳбарияти Лозаннадаги учрашувдан олдин бу музокараларга катта умид боғлаганди. Бах музокараларни “Олимпия ҳаракатининг буюк лаҳзаси” деб атаган ва Олимпиада “тинч мулоқотга эшик очишига” умид қилган.
ХОҚ йиғилиш якунларига кўра Олимпиадада Шимолий Кореядан 22 спортчи спортнинг 3 тури ва 5 йўналишида иштирок этишини маълум қилган. Бах, шунингдек, жанублик ва шимоллик спортчилар бир жамоада иштирок этишларини тасдиқлаган.
Шимоллик спортчиларга 24 нафар расмий шахс ҳамроҳлик қилади. Олимпиада очилишида икки давлат спортчилари “Корея” номли жамоа ва бир байроқ остида бирга юриб ўтишади.
Маълум қилинишича, 21 январда Жанубий Кореяга жўнайдиган гуруҳга “Моранбон” ансамбли етакчиси Хен Сон Воль бошчилик қилади. Тахмин қилинишича, ушбу ансамбль Олимпиада қўшиқ ижро этиши мумкин.
Икки давлат вакиллари Олимпиаданинг очилиши маросимида Туриндаги 2006 йилги қишки Олимпиададан кейин илк бор бир жамоа бўлиб ўтадилар.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
23:00 / 22.02.2026