2017 йил январь-ноябрда чакана товар айланма 95,7 трлн сўмни ташкил этди
Статистика маълумотларига кўра, республика бўйича 2017 йил январь-ноябрь ойларида чакана товар айланма (умумий овқатланиш билан бирга) 95,7 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрида товар айланмалари ҳажмининг юқорилиги (жами товар айланмадаги улуши 22,3%) йирик савдо мажмуалари, шунингдек, улгуржи савдо бозорларининг мавжудлиги ҳисобига нақд пулларнинг Тошкент шаҳридаги банкларга миграциясини кучайтирмоқда.
Хўжалик субъектлари томонидан товарларни сотишдан тушган тушум пулларини банк ҳисоб варақларига топширилиши пул маблағларини банклар орқали айланишини ва иқтисодиётда ҳисоб-китобларни шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Таҳлилларга кўра, 2017 йил январь-ноябрь ойларида савдо соҳасидан банк тизимига келиб тушган пуллар (45,6 трлн. сўм) чакана товар айланманинг 48% ини ташкил этиб, чакана товар айланманинг қолган қисми уюшмаган савдо (деҳқон, буюм бозорлари ва бошқалар) оборотига тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, валюта бозорини эркинлаштирилиши савдо соҳасидаги субъектларнинг ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз тартибда сотиб олишдаги имкониятларини кенгайтириб, уларнинг савдо айланмаларининг реал ҳолатини акс эттирилишини ва оқибатда тушумларининг банк тизимига келиб тушишини кўпайишини таъминлаяпти.
Жами чакана товар айланма январь-август ойларида ойига ўртача 8,5 трлн. сўмни ташкил этиб, унинг 3,9 трлн. сўми (46%) банк ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, ноябрь ойига келиб чакана товар айланманинг 5,2 трлн.сўми (53%) банк ҳисоб варақларига келиб тушган.
Мавзуга оид
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
12:10 / 03.10.2024