Samsung эски смартфонларини атайлаб секинлаштиришда гумон қилинмоқда
Италия антимонопол хизмати Samsung’ни янги қурилмаларини илгари суриш учун эскиларини атайлаб секинлашитиришини тергов қилмоқда. Хизмат шунингдек Apple’ни ҳам шундай йўл тутишда гумон қилмоқда, деб ёзмоқда Independent нашри.
Антимонопол хизмат компанияларни “қурилмаларнинг муайян компонентлари камчилигидан фойдаланиб, эски маҳсулотлари ишлаш муддатини чеклаш ва харидорларни янги қурилмаларни сотиб олишга ундаш бўйича тижорат сиёсатини” яратишда айблади.
Антимонопол хизматнинг таъкидлашича, иккала компания ҳам қурилмаларнинг ишлашини секинлаштирувчи дастурий таъминот чиқарган. Компаниялар бунинг оқибатларидан фойдаланувчиларни огоҳлантиришмаган ва “бу қурилмаларнинг ишлаши мақбул даражасини таъминлаш учун” етарлича маълумот тақдим қилмаганлар. Ваҳоланки, Samsung аввалроқ дастурни янгилаш ҳисобига эски қурилмалар процессорлари унумдорлигини камайтирмаслигини маълум қилган.
2017 йил охирида Apple компанияси iOS 10.2.1 операцион тизими чиққандан кейин қурилмаларининг процессорлари ишлаши тезлигини секинлаштирувчи имконият пайдо бўлганини тан олган. Компанияда таъкидланишича, бу қурилма юқори юкланишларда ўз-ўзидан ўчиб қолмаслиги мақсадида қилинган.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024