1966 йилда йўқолган уч болани қидириш ишлари тикланди
Австралия полицияси мамлакат тарихидаги энг сирли жиноятни фош этишга яқин турибди. Бу тергов ишлари якунланганидан ярим асрдан кўпроқ вақт ўтгач, юз бериши мумкин. Ўшанда, 1966 йилнинг 26 январь куни, Австралия кунида Аделаида шаҳридаги соҳилбўйида уч нафар ёш бола йўқолиб қолганди.
Уч боланинг ҳаммаси ўша куни соҳилбўйига автобусда йўл олишган, сўнг уларни ҳеч ким кўрмаган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, эҳтимолий бола ўғриси фотороботи тузилган. Болалар ғойиб бўлганидан сўнг олиб борилган қидирув ишлари ҳеч қандай натижага олиб келмади, бу борадаги ишлар кенг кўламли миқёсда олиб борилганига қарамай, ярим асрдан бери ҳеч нарсани аниқлашнинг уддасидан чиқилмаганди.
Яқинда эса 7 News телеканали техник мутахассислар ва янги мураккаб асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўзининг суриштирув ишларини бошлади. Икки ҳафта аввал бошланган қидирув давомида Аделаидадаги фабрика ҳудудидан георадар ёрдамида қачонлардир “зарар кўрган” ер жойи, аномалия топилди. У ерда яқин ҳафталар ичида янги қазилма ишлари ўтказилади.
ОАВ маълумотига кўра, “аномалиялар” ўлчами 1*2*2 метрга тенг – бу эҳтимолий қабр билан баробар дегани, дея хабар берди телебошловчи репортажда. Фабрикага қачонлардир тадбиркор Гарри Фиппс эгалик қилган, у аввал полиция эътиборига ҳам тушган.
«У (Фиппс) педофил эди, шафқатсиз педофил, у хавфли шахс эди ва биз буни биламиз», - дея маълум қилди суриштирув ишларида қатнашаётган собиқ детектив Билл Гайес. Полиция вакиллари сўзларига кўра, бу ерда яқин ҳафталар ичида янги қазилма ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024