Фото: Вьетнам терма жамоаси финалга чиқиши мамлакатда байрамга айланди
Бугун Вьетнамнинг 23 ёшгача футболчилардан ташкил топган терма жамоаси сенсацион равишда Осиё чемпионати финалига йўл олди.
Турнирнинг асосий фаворити саналган Қатарга қарши ярим финал ўйинининг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар серияси бошланди ва унда вьетнамликлар омадлироқ чиқишди.
Чорак финалда Вьетнам Ироқ билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида устун келганди.
Терма жамоанинг муваффақияти Вьетнамда катта воқеага айланди. Ўйинни стадионларга йиғилиб томоша қилган футбол мухлислари ғалабадан кейин кўчаларда байрам қилишди.
Маълумот учун, Вьетнам турнир финалида, 27 январь куни Ўзбекистон вакилларига қарши майдонга чиқади.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
17:23 / 13.08.2023
«Заковат» ўйини бўйича Осиё очиқ чемпионати биринчи кун натижалари
19:17 / 13.06.2023