Жаҳон | 07:43 / 24.01.2018
10502
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин ядровий қуролдан шантаж учун фойдаланмоқчи – МРБ

Фото: KRT

АҚШ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ядровий қурол арсеналини яратиб, ундан шантаж учун фойдаланмоқчи, деган фикрда. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео айтиб ўтди.

“Таҳлилий нуқтаи назардан аниқки, Ким Чен Ин ягона муваффақиятли синовда тўхтаб қолмайди – унга арсенал, ракеталарнинг кўплаб турли жойлардан етказилиши имконияти керак бўлади”, деб айтди МРБ директори Вашингтондаги чиқишида. Унинг айтишича, арсеналнинг яратилиши Шимолий Корея учун “мантиқий қадам” бўлади.

Помпеонинг таъкидлашича, кейин Шимолий Корея бу арсенални “шантаж мақсадида” қўллашга интилади. 

“Дипломатик ечимнинг иложи бўлмаган ҳолатга президентга вазиятни ҳал қилиш учун барча ҳаракатлар спектрини тақдим қилиш устида ишламоқдамиз”, деб қўшимча қилган Помпео.

У Шимолий Корея масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имконияти борасидаги саволга “Қарорни президент қабул қилади. Ўйлайманки, у бу масалада ўз фикрини аниқ билдирган”, деб жавоб қайтарди. 

Шимолий Корея 2017 йилда бир қатор ракета синовлари ва 6-рақамли ядровий синовни амалга оширди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид