Mеталл конструкцияларнинг умри бир неча баробарга узайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 20.05.2015 йилдаги ПФ-2533сонли “2016-2020 йиллар мобайнида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистонда илк маротаба катта ўлчамли металл конструкцияларни қайноқ усулда рух билан қоплаш имконияти, рух билан қопланган замонавий кўча ёритгич устунлари ҳамда металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқара оладиган биринчи корхона - BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ташкил этилди. Коррозиядан ҳимоя қилишнинг энг ишончли, иқтисодий, экологик тоза ва бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган усулларидан бири - темир конструкцияларни қайноқ усулда рух билан қоплаш ҳисобланади.
Бу корхона ишга туширилиши учун Италия, Хитой ва Жанубий Кореядан технологиялар келтирилган ва 2017 йилнинг май ойида корхона ўз фаолиятини бошлаган. Ёритгич устунлари (йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 9,5 минг дона) ҳамда йўл тўсиқлари (йилига 814 минг погонометр тўсиқ) каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, ана шу маҳсулотлар ва бошқа металл конструкцияларини қайноқ усулда рух билан қоплаш (умумий қувват: йилига 65 минг тонна металл конструкциялар) йўлга қўйилган.
Бу билан мамлакатимиз қурилиш инфратузилмаси томонидан фойдаланиладиган рух билан қопланган металл конструкцияларининг импорт қилиниши учун бир йилда сарфланадиган қарийб 50 млн АҚШ доллар маблағини иқтисод қилиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 255 та янги иш ўрни яратилди. Шу жумладан, 57 нафар коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди.
Юқорида айтилганидек, металл конструкцияларини қайноқ усулда рухлантириш бутун дунё бўйлаб коррозиядан ҳимоялашнинг энг ишончли, иқтисодий ва жуда кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланиб, шунингдек, металл маҳсулотларининг юзасини механик шикастлардан ва ҳар хил иқлим таъсирларидан қўшимча ҳимоялай олади. Рухланган металл конструкцияларининг коррозиядан ҳимояланиш даври, атроф-муҳитнинг табиий-иқлим шароити ва металл маҳсулотларидан тезкор фойдаланишга боғлиқ равишда 65 йилдан 120 йилгачадир.
Корхонада қайноқ усулда рухлантириш жараёни ГОСТ 9.307 (Европа стандарти EN 1461 аналоги)га мувофиқ амалга оширилади. Bisol s.p.a. (Италия) - Европанинг етакчи компанияси томонидан ускуна ва технологиялар ўрнатилган. Қайноқ усулда рухлантириш жараёни бир неча босқичлардан ўтиб амалга оширилади. Жумладан, суюқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинадиган металл аввал ёғсизлантирилади, кейин унга ишқорлар ёрдамида ишлов берилади, сўнгра металл флюсланиб (буюм усти ноорганик кристалл бирикмалар билан қопланади) қуритилгач, қайноқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинади. У ердан юк кўтаргичлар ёрдамида кўтариб олинган металл олдин совутилиб, кейин пассивация (қўшимча кимёвий қоплам билан қоплаш) қилинади.
Ёритгич устунлари икки хил, яъни конус ва кўп қиррали бўлади. 3 метрдан 12 метргача бўлган узунликда ёритгич устунлари, шунингдек, 30 метргача узунликда мачталар ишлаб чиқарилади. Ҳар хил диаметрли устунлар мустаҳкам конструкция, енгил вазн ҳамда кўркам дизайнга эга. Бу устунлардан бошқа мақсадда, яъни флагшток, уяли алоқа минораси, шунингдек, светофор, видеокузатув камераси, йўл белгилари, реклама ва ахборот лавҳалар ўрнатиладиган устунлар кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин.
Қайноқ рух билан қопланган металл конструкцияларидан фойдаланилганда, уларни ҳар йили бўёқлаб туришга ва коррозия сабабли шикастланган конструкция қисмларини алмаштиришга ҳожат қолмайди. Шундай қилиб ҳар йили бўёққа, иш кучига ва бошқа харажатларга кетадиган пуллар тежалади ва рухлантирилган конструкциялар узоқ муддат хизмат кўрсатади.
Корхонада 28 турдаги металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқарилади. Улар бир ёки икки томонли, бир ёки икки ярусли, шунингдек, катта ва кичик йўллар, кўприклар ёки йўл ўтказгичларга мўлжаллаб тайёрланади. Сир эмас, автомобиль йўлларида машиналар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда йўл четларида ўрнатилган тўсиқлар муҳим роль ўйнайди. Бинобарин, бу тўсиқлар автотранспорт воситаларининг бехосдан йўлдан чиқиб кетиши, қарама-қарши йўналиш бўйича келаётган автомобиллар билан тўқнашиб кетиш хавфларидан асрайди.
Устунлар ҳам, тўсиқлар ҳам рухлангани боис, уларнинг хизмат қилиш муддати камида бир неча ўн йилни ташкил этади. Бинобарин, қайноқ усулда рухлантирилган конструкциялардан қурилиш, нефть-газ, тоғ-кон, энергетика, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, алоқа ва информацион соҳаларда фойдаланиш мумкин.
Корхона фаолияти бошланганига эндигина 9 ой бўлганига қарамай, ўтган вақт давомида юртимиздаги кўплаб объектларга маҳсулотлар етказиб берилди. Чунончи, корхонада ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги конструкциялар, Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи - Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуасида, пойтахтимиздаги Бобур номли экобоғда, Фарғона йўли ва Нукус кўчаларини боғловчи йўлўтказгичда, Қибрай туманидаги автомобиль йўлида ҳамда биринчи Президентимиз дафн этилган Самарқанд шаҳридаги мақбарани қуриш ва ободонлаштиришда фойдаланилди.
Маълумот учун:
Америка гальванизация («рухлантириш») ассоциацияси (American Galvanizers Association – AGA) тадқиқотларига кўра, қайноқ усулда рухлантирилган металл конструкцияси:
– саноатлашган/индустриал шароитда ўрнатилган бўлса – 65 йилгача;
– тропик иқлимли ҳудудда ўрнатилган бўлса – 70 йилгача;
– шаҳар ичида ўрнатилган бўлса – 85 йилгача
– шаҳардан ташқарида ўрнатилган бўлса – 120 йилгача коррозия/занглашдан ҳимоялаш имкониятини беради.
Алоқа:
Манзил: Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Бинокор посёлкаси, Шоликор кўчаси 51А.
Телефон: +99871 205 19 99
Мобиль алоқа: +99897 444 11 29
+99897 444 11 24
+99897 444 11 95
+99897 444 11 96
Почта: info@bmk.uz
Вебсайт: www.bmk.uz
Facebook: fb.me/bmk.uz
LinkedIn: linkedin.com/company/bmkuz/
Twitter: twitter.com/bmk_uz
Instagram: instagram.com/bmk.uz/
Telegram: @bmk_uz
Telegram канал: t.me/bmkuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:16 / 16.11.2024
5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
07:30 / 12.10.2024
Метрога яқин корхоналар иш вақти ўзгариши мумкин
14:20 / 07.09.2024