Жаҳон | 12:09 / 25.01.2018
15076
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ҳудудининг тўртдан бир қисми автобуслар ҳаракати учун ёпилди 

Фото: АКИpress

Шарқий Қозоғистонда кучли совуқ ҳарорат туфайли йўллар йўловчи ва дизель транспорти ҳаракати учун ёпилди.

"Казахавтодор" ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -40 даража совуққа қадар тушиши кутилаётгани туфайли шундай қадамга борди. Шарқий Қозоғистон вилоятининг барча йўллари 24 январь соат 21:00дан бошлаб йўловчи ва дизель транспорти учун ёпилди", - дейилади идора хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 21 январдан бери Оқмўла, Павлодар ва Шимолий-Қозоғистон вилоятида транспортнинг алоҳида турлари учун ҳаракатланиш чеклови ўрнатилган. Минтақаларда бўрон огоҳлантируви эълон қилинди.

Чекловлар жорий этилган минтақалар умумий майдони Қозоғистон майдонининг 24 фоизини ташкил этади. Бу вилоятлар ҳудудида республика барча аҳолисининг тахминан тўртдан бир қисми яшайди.

Костанай вилоятида пойтахт ҳамда Петропавловскка олиб борувчи йўлларда йўловчи ва дизель транспорти ҳаракати чекланди. Сабаб ўша-ўша – 30 даражалик совуқ.

Мавзуга оид