Ўзбекистон | 10:34 / 26.01.2018
7443
2 дақиқада ўқилади

АКТни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини шакллантириш ва молиялаштиришга оид янги тартиб тўғрисида»ги қарорида вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди, деб хабар қилмоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, вазирликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Концепцияда телекоммуникация инфратузилмаси, «электрон ҳукумат», ахборот хавфсизлиги, почта, логистика, АКТ-таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда электрон тижорат соҳаларини ҳамда ривожлантиришга оид инновацион ғояларнинг қамраб олиниши белгиланган.

Бу масалада кенг жамоатчилик фикри ва қарашларини ҳисобга олиш, консепцияни ишлаб чиқишда маҳаллий ва халқаро экспертларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, барчага концепцияни шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиш имкониятини беради. АКТ соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар, ғоя ҳамда қарашларни сўровнома орқали тақдим этиш мумкин.

Мавзуга оид