Жаҳон | 11:40 / 26.01.2018
8562
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда банк ходимларига нисбатан 300 дан ортиқ жиноий ишлар қўзғатилди

Фото: News.tj

Тожикистон банк ходимларига нисбатан 300 дан ортиқ жиноий ишлар қўзғатилган, улар лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш, депозитларни талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юсуф Раҳмон матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, текширувлар натижасида банкларга қопланмаган кредитлардан 153 млн доллар кўчмас мулк ва пул маблағлари кўринишида қайтарилган. Бу маблағлар аҳоли депозитлари ҳамда омонатларини тўлдиришга йўналтирилади.

Қайд этилишича, Тожикистон банк соҳасида 2 йилдан бери мураккаб вазият кузатилмоқда. Республиканинг тўрт банкида инқироз юз берган - «Тожиксодиротбанк», «Агроивестбанк», «Фононбанк» ва «Тожпромбанк»да. Натижада, икки банк - «Тожпромбанк» ҳамда «Фононбанк» банкрот бўлди, айни дамда уларни тугатиш жараёни давом этмоқда.

«Тожиксодиротбанк» ва «Агроинвестбанк» банкротлик ёқасида бўлган, бироқ ҳукумат уларни қутқариб қолган. 

Мавзуга оид