Спорт | 08:40 / 28.01.2018
9685
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» Англия Кубогидан чиқариб юборилди

Фото: Премьер Лига

«Вест Бромвич Альбион» Англия Кубогининг 1/16 финалида «Ливерпуль» тўсиғидан ўтди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 5-дақиқасила Роберто Фирмино ҳисобни очганди. Аммо 2 дақиқа ўтиб  Жей Родригес мувозанатни тиклади, 11-дақиқага келиб у дублни расмийлаштирди.

Бўлим давомида Роберто Фирмино пенальтидан унумли фойдалана олмади. Бўлим охирида эса Жоэль Матип тўпни ўз дарвозасига йўналтириб юборди. 78-дақиқада Муҳаммад Салоҳ урган жавоб голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

«Вест Бромвич Альбион» Англия Кубогининг 1/8 финалига чиқди, «Ливерпуль» турнирни тарк этди.

Англия Кубоги
1/16 финал

Ливерпуль – Вест Бромвич 2:3
(1:3, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Фирмино, 1:1 – 7 Родригес, 1:2 – 11 Родригес, 1:3 – 45, автогол Матип, 2:3 – 78 Салоҳ.
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Ингз, 65), Мане (Хендерсон, 65), Вейналдум, Салоҳ, Жан (Милнер, 65).
Вест Бромвич – Фостер, Эванс, Гиббс (Хегази, 37), Ньом, Доусон, Бэрри (Якоб, 71), Брант, Крыховяк, Ливермор, Робсон-Кану (Филлипс, 39), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Бэрри (26), Жан (61), Доусон (83), Хегази (85).

Мавзуга оид