Монополия ташкилотлари 455 миллиард сўм солиқни тўламаган
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тақдим этган табиий монополия субъектларининг рўйхатида келтирилган 127та ташкилот солиқдан катта қарздорлиги мавжуд.
Қўмита Матбуот хизмати 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, 148та табиий монополия субъекти сифатида қайд этилган ташкилотларнинг СТИР рақами ва номини оммага эълон қилди.
kommersant.uz нашри ана шу СТИР рақамлар асосида Давлат солиқ қўмитаси ишга туширган онлайн хизмат орқали 148тадан 127та ташкилотнинг солиқдан қарздорлигини текшириб чиқди. Шундай қилиб, 127та ташкилотнинг солиқдан қарздорлиги 455 714 831 920,46 сўмни ташкил этади. АҚШ долларининг сўмга нисбатан МБ томонидан белгилаган курси бўйича бу рақам 55 820 521,72 долларни ташкил этади.
Маълумот учун, келтирилган қарздорлик суммаси 2017 йилнинг 9 ойида қайд этилган барча солиқ тушумларининг 42 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
14:03 / 05.02.2022
Хорижда Ўзбекистон фуқароларига ҳужжатларни онлайн олиш ва тиклаш имконияти яратилади
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021