Иқтисодиёт | 19:25 / 29.01.2018
8334
1 дақиқада ўқилади

Андижонда россияликлар билан дори ишлаб чиқарилади

Андижонда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ва Россия Федерациясининг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Медсинтез” заводи бош директори А.Подкоритов билан учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Учрашувда Андижонда “Диализ” марказини ташкил этиш, марказда инфузион эритмалар, инсулин, қаттиқ ва суюқ шаклдаги турли дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилиши, янги иш ўринлари яратиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Россиялик инвесторлар ушбу лойиҳани амалга ошириш мумкин бўлган мавжуд объектлар билан танишди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид