Иқтисодиёт | 15:50 / 29.01.2018
20366
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси қарийб 12 сўмга ўсди, евро курси 10 минг сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 30 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари ўрнатилган курсга нисбатан 11,84 сўмга ўсди ва бир доллар айни вақтда 8175,77 сўмни ташкил этмоқда.

Бир евро курси 167,36 сўмга қимматлаб, 10146,13 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли курси эса 1,16 сўмга ошиб, 145,24 сўмга етган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид