Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда “Афросиёб” поездининг шамолига учиб кетган фуқаро оёғини синдириб олди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кутилмаган ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида 24 январь куни соат 19:00ларда Оқолтин тумани Дўстлик М.Ф.Й. Теракзор кўчаси 8-уйда яшовчи, 1969 йилда туғилган Б.М. маст ҳолда “Н.Зокиров” кўчасидан ўтувчи 7-пикет 3485-км.да темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вақтида 761-сонли “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездининг шамолига учиб кетиб, шу ерда тўхтаб турган юк поезд вагонига урилиб жароҳат олган ва “ўнг оёқ сон суягининг ўрта учлигидан очиқ синиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:08 / 16.01.2026
1 февралдан поезд чипталари нархи яна кўтарилади
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025