Иқтисодиёт | 09:15 / 30.01.2018
12911
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Энди бармоқ излари ёрдамида маблағларингизни ҳимоя қилиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 августдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори орқали тижорат банкларини илғор банк амалиёти асосида фаолият юритадиган тизимга айлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг банк соҳасига ишончини янада кучайтириш, хизмат турларини кенгайтириш, банк хизматлари жозибадорлигини ва сифатини ошириш масалалари республика тижорат банклари олдидаги устувор вазифалар қилиб белгиланди.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш доирасида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Биометрик идентификациялаш» дастурий тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Бу тизим «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун асосида фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялашни янада кучайтириш, омонатлар билан боғлиқ операцияларни мижозларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини қатъий назоратга олиш мақсадида жорий қилинган.

Бунда омонатлар дахлсизлигини таъминлаш учун шахснинг бармоқ излари намунасидан фойдаланилади. Амалиёт кўрсатмоқдаки, «Биометрик идентификациялаш» дастурий тизими бугунги кунда энг ишончли усуллардан бири  ҳисобланадир. Тизим қуйидаги афзалликларга эга:

  • омонат ҳисоб-варақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча операцияларни омонат эгаси бўлган мижознинг бевосита иштирокисиз амалга ошириш  имкони бўлмайди;
  • омонат маблағларига нисбатан банк ходимларининг дахлсизлиги таъминланади;
  • омонатчиларнинг омонат маблағларини хавфсиз ва бут сақланишини таъминлайди.

Бу каби замонавий хизматлар АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» омонатчилари сони йилдан-йилга муттасил ошиб боришини таъминламоқда. Банк томонидан айни вақтда 20та доимий омонат турларига маблағлар жалб этилмоқда. 2018 йил 1 январь ҳолатига жами омонатлар қолдиғи 338,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 53,8 фоизга ўсишга эришилди.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-93-39, 150-72-58, www.qqb.uz

Хизматлар лицензияланган

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид