Жаҳон | 13:50 / 30.01.2018
6529
1 дақиқада ўқилади

Сурияда «Чегарасиз шифокорлар» шифохонасига авиазарба берилди, қурбонлар бор

Фото: РИА "Новости"

Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида «Чегарасиз шифокорлар» шифохонасига берилган авиазарба натижасида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматидан хабар қилинган.

«Кеча, 29 январь, душанба куни, Сурия шимолидаги Идлибда жойлашган, «Чегарасиз шифокорлар» қўллаб-қувватлови билан ишловчи шифохона бомбардимон қилинди. Унга иккита снаряд отилди. Беш киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида ёш бола ҳам бор», - дея хабардан иқтибос келтирган РИА Новости.

Бундан ташқари, яна камида олти инсон жабрланган, улар орасида уч нафар тиббиёт ходими бор. Шифохона авиазарбадан сўнг ёпиб қўйилди.

Таъкидланишича, бу сўнгги 10 кун ичида тиббиёт муассасасини ўққа тутиш бўйича иккинчи ҳолатга айланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид