Ўзбекистон | 14:47 / 31.01.2018
56636
2 дақиқада ўқилади

1 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қор ёғади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид