Жамият | 11:34 / 31.01.2018
32735
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда жиддий ЙТҲ, икки инсон вафот этди 

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 28 январь куни Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти. 

Қайд этилишича, 28 январь куни соат 20:00да Оқдарё тумани, “Пахтаобод” МФЙ, “Чоржуй” қишлоғи ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 9 километрида 1989 йилда туғилган, Иштихон туманида яшовчи Н. исмли шахс ўзи бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўловчи А. исмли шахснинг уяли телефон аппаратини заряд қилиш учун қўйиши вақтида эътиборини сусайтириши натижасида бошқарувни йўқотиб, ўзидан олдин ҳаракатланиб кетаётган “ГАЗ-5327” русумли автомашинанинг орқа томонига урилган. Натижада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, “Нексия” русумли автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 2 нафари РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид