Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шведлар вейкбординг учун тезкор электртахтани ишлаб чиқишди
Швециянинг Radinn компанияси мутахассислари вейкбординг учун автоматлаштирилган электртахта иккинчи авлодини яратишди, улар савдога чиқарилиши мўлжалланган. Тахта эгасига сувда соатига 60 километр тезликда ҳаракатланиш, катерлар ва қайиқларни четлаб ўтиш имконини беради. Вейкбордер электрмотор туфайли тўлқинларда мустақил равишда юриши мумкин.
Компания томонидан уч йил муқаддам чиқарилган нусха 15 минг евро турган, шунинг учун нарх ва қатор камчиликлар сабабли серияли ишлаб чиқарилмади, лекин янги вариант техник жиҳатдан яхшиланди. Бундан ташқари, янги тахтани 10 минг еврога харид қилиш мумкин.
G2X янги тахтаси 2,8 кВт/с.лик аккумулятор билан жиҳозланган, у тахминан ярим соат ҳаракатланиш имконини беради. Агарда бу вақт камдек туюлса, G2X эгаси оширилган ҳажмли батареяга эга яхшиланган нусхани қўшимча 1000 евро тўлаб танлаб олиши мумкин. Катта батареяни ҳам сотиб олиш имкони бор - 4500 евро. Оддий аккумулятор нархи 3700 евро бўлади. Тахта 40 кг оғирликка эга.
Вейкборд спортчини шамол бўлмаган пайтда ҳам олиб юриш, максимал тезликка чиқиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар махсус видеони эълон қилишди, унда спортчи G2X’да ажойиб тарзда ҳаракатланган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026