Жаҳон | 14:44 / 02.02.2018
10977
1 дақиқада ўқилади

Медведев ЕОИИ бўйича ҳамкасбларини пул тўплашга чақирди

Фото: РИА "Новости"

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи) аъзолари янги технологиялар учун пул тўплаши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ҳурматли ҳамкасблар, мен ҳеч бўлмаса бош вазирлар, делегациялар ерга яқинроқ бўлишини хоҳлайман. Қайтишди, реал тупроққа қадам қўйишди. Ҳозир муҳокама қилинаётган нарса, мен интернет-буюмлар ҳамда бешинчи авлоддаги алоқа, инфратузилмани назарда тутмоқдаман, бу ҳақда ҳамкасблар ҳам айтишди, - буларнинг бари жуда қиммат технологиялар. Пулларни тўпланг», - дея айтиб ўтди Медведев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати раҳбари мамлакатда «рақамли суверенитетни» кафолатлаш учун салоҳият етарли эканини хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид