Ўзбекистон | 19:06 / 02.02.2018
8673
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МККнинг навбатдаги мажлисида иштирок этди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 30 январь – 2 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашув доирасида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига, ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида «ШҲТ – Афғонистон» мулоқот гуруҳи, Бош прокурорлар мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018 йил учун Ҳамкорлик дастури, 2018 йил учун асосий тадбирлар дастури лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Тадбир сўнгида якуний Баённома имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид