Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧ-2018. Ўзбекистон футзал терма жамоаси муддатидан аввал чоракфиналга чиқди
Фото: the-AFC
Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Натижада, 2 турдан сўнг, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари 6 очко жамғариб, муддатидан аввал чоракфиналга йўл олдилар.
5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-турда Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради.
Гуруҳ ғолиблари чоракфиналда «А» гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоаларга қарши майдонга тушади. Айни пайтда, Хитой Тайпейи ва Малайзия бу квартетда пешқадамлик қиляптилар.