Спорт | 22:20 / 03.02.2018
5818
2 дақиқада ўқилади

Суперлига жамоалари раҳбарлари «Эвертон» клубида малака оширадилар

Фото: Getty Images

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида,  Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ушбу келишув асосида, «Локомотив», «Насаф», «Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Бунёдкор» клублари директорлари март ойида Англиянинг «Эвертон» клубида малака оширадилар. 

Клублар раҳбарлари ташриф давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплайдилар.

Таъкидлаш лозим, Суперлига вакилларини Англиянинг «Арсенал» клубига малака оширишга жўнатиш учун ҳам келишув амалга оширилмоқда. Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг «Аякс» клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол ассоцияциялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.

Бу келишувлар албатта, мамлакатимизда футбол инфратузилмаси ривожига фойда келтиришини Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига маълум қилди: «Маълумки, Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади. Шу боис, Лондонга қилган ташриф чоғида келгусида Ўзбекистондаги клублар директорларини айнан Англияга малака ва тажриба ошириш учун жўнатиш борасида Англия Футбол Ассоциациаси билан ҳамкорлик келишувига эришдик. Бу, ҳамкорлик асосида Ўзбекистондаги клублар директорлари дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бирида тўплаган тажрибасини мамлакатимизда қўллаши ва бу билан Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшадилар деб, бемалол айта оламан».

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид