Спорт | 20:50 / 04.02.2018
28765
2 дақиқада ўқилади

Бокс Олимпиада дастуридан чиқарилиши мумкин

Фото: AIBA

Халқаро Олимпия қўмитаси бокснинг 2020 йилги Олимпиада дастурига киритилиши бўйича позицияни қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди. Айни вақтда ХОҚ Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси AIBA’ни молиялаштиришни тўхтатди.

“ХОҚ бокснинг Ўсмирлар ўйинларига ва 2020 йилги Олимпиадага киритилишини кўриб чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдиради”, деб айтган Бах матбуот анжуманда. 

Бахнинг айтишича, AIBA билан алоқалар минимум даражага келтирилиб, унинг бошқарув тизимини тафтиш қилиш жараёни бошланган. Эҳтимол, ушбу ҳолат AIBA раҳбарининг истеъфосига олиб келган коррупцион можаро билан боғланган бўлиши мумкин.

“Бу қарор AIBA учун жуда нохушдир, чунки уюшма ХОҚ ижроия қўмитаси кўпроқ чораларни амалга ошириш учун зарур бўлган жараёнлар кўпроқ вақт талаб қилишини ва охирги вақтда амалга оширилган қадамлар AIBA’нинг ислоҳотларга тайёрлигидан дарак беришини тушунишига умид қилади. AIBA кейинги 6 ой ичида ташкилий назоратдан ўтади, бу назорат AIBA учун “янги режа”га олиб келади. Бу режа ва тайёрланган тавсиялар AIBA ижроия қўмитасининг июлдаги йиғилишида муҳокама қилинади”, деб айтилган AIBA матбуот хизматида.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид