Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
Украиналик боксчи камарларни бўшатаётганини, бироқ спортдан кетмаслигини таъкидлади.
Украиналик Олександр Усик супероғир вазн тоифасида Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версиялари бўйича чемпионлик камарларидан воз кечди. Бу ҳақда 39 ёшли боксчи ижтимоий тармоқда маълум қилди.
«Мен ҳозир ўзимга тегишли бўлган барча камарларни бўшатиб бермоқчиман, токи навбатдаги номзодлар улар учун жанг қилсин. Мен камарларни бўшатяпман, лекин спортдан кетмаяпман. Менда ҳали «сўнгги рақс» бор», деди Усик.
Сўнгги жангида Усик 23 май куни Гиза эҳромлари мажмуаси ҳудудида нидерландиялик кикбоксчи Рик Верхувенни 11-раундда техник нокаутга учратиб, WBC чемпионлик унвонини ҳимоя қилган эди.
Усик профессионал рингдаги барча 25 та жангида ғалаба қозонган. У икки марта супероғир вазнда, яна бир марта биринчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган.
Чемпионлик камарларидан воз кечиш профессионал спортда кундалик ҳолат бўлмаса-да, нормал ҳодиса саналади. Бу одатда спортчининг фаолиятини якунлаганини англатмайди. Баъзида боксчилар бошқа вазн тоифасига ўтиш, сердаромадроқ жанглар ўтказиш ёки йирик тўқнашувларни ташкил этишга тўсқинлик қиладиган мажбурий ҳимоя жангларидан қочиш учун ўз ихтиёри билан унвонларини бўшатиб беради.
Мавзуга оид
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
09:06 / 16.07.2026
Федоров Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди
08:58 / 16.07.2026