Спорт | 23:44 / 04.02.2018
10787
2 дақиқада ўқилади

Салоҳнинг дубли «Ливерпуль»га ғалаба келтирмади

Ливерпулдаги «Энфилд» ўйингоҳида Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни қабул қилди. Учрашувда дуранг ҳисоб қайд этилди — 2:2.

Майдон эгалари 3-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Муҳаммад Салоҳ меҳмонлар жамоаси ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланди. «Шпорлар» 80-дақиқада жавоб қайтаришди — эндигина майдонга тушган Виктор Ваньяма узоқдан Кариусни доғда қолдирди.

Шундан кейин лондонликлар жамоаси олдинга ташланди ва Ҳарри Кейн пенальти ишлади. Аммо унинг ўзи нуқтага яқинлашиб, хатога йўл қўйди, тўп Лорис Кариус турган жойга йўналтирилди.

Ўйинга қўшимча дақиқалар бошланганида Салоҳ рақиб жарима майдонида рақиб ҳимоячиларини бир ўзи алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо бу гол ғалабани таъминламади — ҳакам мезбонлар дарвозаси томон яна бир бор пенальти белгилади, бу сафар Кейн аниқ ҳаракат қилди.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Ливерпуль» 51 очко билан учинчи ўринда,  «Тоттенҳэм» 49 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
26-тур

Ливерпуль – Тоттенҳэм 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 3 Салоҳ, 1:1 – 80 Ваньяма, 2:1 – 90 Салоҳ, 2:2 – 90 Кейн.
Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Фирмино, Жан, Салоҳ, Милнер (Матип, 78), Мане (Окслейд-Чемберлен, 65), Хендерсон (Вейналдум, 65).
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес (Ламела, 71), Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 79), Дайер, Алли, Сон Хин Мин (Льоренте, 90), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Александер-Арнолд (42), Милнер (58), Алли (69), Жан (90).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид