Спорт | 22:13 / 05.02.2018
25471
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада Марадонанинг «аср голи» такрорланди

Аргентина Суперлигасидан ўрин олган «Ривер Плейт» ва «Олимпо» ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Мезбонлар ҳужумчиси Игнасио Скокко ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди.

32 ёшли футболчи 7 нафар футболчини алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди ва афсонавий ватандоши Марадона голини такрорлашга муваффақ бўлди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид