Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди
Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маъулм бўлди.
«А» гуруҳида сўнгги турда Вьетнам термаси мезбон Хитой Тайпейи терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва 6 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳрайн эса Малайзияни худди шундай ҳисобда енгди. Натижада баҳрайнликлар гуруҳда 4 очко тўплашди. Хитой Тайпейи ҳам шунча очко жамғарганди. Бу икки жамоа ўзаро дуранг ўйнашганди, аммо тўплар нисбатидаги фарқ эвазига Баҳрайн 2-ўрин билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Натижада, чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Япония эса Баҳрайн билан куч синашади. Иккала учрашув ҳам 8 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
22:01 / 24.09.2025
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
21:52 / 20.09.2024