Спорт | 16:08 / 06.02.2018
15736
1 дақиқада ўқилади
Англия премьер-лигасини жиддий ўзгариш кутмоқда
Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти қишки танаффус жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. BBC хабарига кўра, агар телевизион ҳуқуқлар бўйича келишувга эришилса, Англия футболида жиддий ўзгариш рўй беради.
Бу масала жуда тиғиз тақвим туфайли, футболчиларнинг жароҳатидан шикоят қилаётган мураббийларнинг талабига кўра кун тартибига чиққан.
Нашрнинг қайд этишича, томонлар бу борада музокараларни бошлашга тайёр. Аммо янгилик амалдаги телеҳуқуқ шартномалари туфайли, фақат 2019/20 мавсумидан бошлаб жорий қилиниши мумкин. Шу билан бирга, чемпионатда Boxing day йўқолмайди.
Мавзуга оид
00:05 / 31.10.2021
АПЛ. Роналду Сульшерни қутқарди, «Сити»да сенсацион мағлубият, «Ливерпуль»да дуранг, «Челси»да йирик ғалаба ва бошқа натижалар
19:21 / 21.05.2020
Автомобилда футбол. Англия Премьер-Лигаси автокинотеатрларда намойиш қилинади
22:25 / 23.11.2019
АПЛ. «Ливерпуль»да қийин ғалаба, «Арсенал» мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди ва бошқа натижалар
21:05 / 28.09.2019