Жаҳон | 12:28 / 06.02.2018
5436
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондаги мактабларда шахмат дарслари жорий этилади

Фото: Fotolia

Тожикистондаги мактаб ўқувчилари учун шахмат ўйини бўйича дарс жорий этилади, бу ҳақда республика таълим ва илм-фан вазири Нуриддин Саид хабар берди.

"Тожикистонда янги ўқув йилидан умумтаълим мактабларида шахмат дарслари пайдо бўлади", - дея айтиб ўтди у.

Унинг таъкидлашича, умумтаълим мактабларида шахматдан дарс бериш бўйича дастур ишлаб чиқиб бўлинган.

"Асосхои шатранж" номли дарсликлар чоп этилди, у тожик тилида бўлиб, шахмат ўйининг асосий қоидалари ва комбинацияларига бағишланган. Бу дарснинг жорий этилиши, ўйлашимча, ўқувчиларнинг интеллектуал имкониятларини ривожлантиришда ижобий натижа беради", - дея таъкидлаб ўтди Саид.

Вазирнинг сўзларига кўра, шахмат дарслари ўқув дастурларига жисмоний тарбия ҳамда меҳнат дарслари доирасида жорий этилади, деб ёзмоқда тожик ОАВ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид