17:20 / 07.02.2018
10446

Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураев Беларусга ташриф буюрди

Фото: 112.by

2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасига асосан (Минск шаҳри - 19.07.2017) жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р. Джураев хизмат сафари билан Беларусга ташриф буюрди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларни олдини олиш бўйича ўзбек-беларус мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишишдан иборат.

Шу билан бирга ФВВ вазири Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири А. Вашенко билан учрашди. Фуқаро муҳофазаси университети, Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси университети қошидаги лицей фаолияти билан танишишди.

Фото: 112.by
Фото: 112.by
Top